LB_8179-1

Apple иккита янги iPhone тақдимотини ўтказди

Apple компанияси 10 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтган тақдимот чоғида икки янги смартфон – iPhone 5S ва iPhone 5C’ни намойиш этди. Kun ушбу тақдимотдан онлайн ташкил этди.

Нисбатан арзонроқ бўлган iPhone 5C беш хил – яшил, сариқ, кўк, пушти ва оқ рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Қурилма корпуси пластикдан тайёрланган. Қайд этиш жоиз, iPhone’нинг бундан аввалги барча смартфонлари фақат оқ ва қора рангларда ишлаб чиқарилар эди.

LB_8073

iPhone 5C’нинг «ўзаги» ўтган йили чиққан iPhone 5’га мос тушади: у Apple A6 процессоридан фойдаланади, 4 дюймли экран ва 8 мегапикселли камера билан таъминланган, шунингдек, LTE тармоқларни қўллаб-қувватлайди.

Нисбатан қимматроқ iPhone 5S эса шиша ва алюминийдан тайёрланган. У қора, кумушранг ва олтинранг корпусларда фойдаланувчиларга етказиб берилади.

LB_8179-1

Смартфоннинг ўзига хосликлари – бармоқ изини ола биладиган Touch ID сканер (у Home тугмасига ўрнатилган), 64 разрядли Apple A7 процессори, сериялаб фотосурат олиш ва секундига 120 кадр тезликда ажрата олиши 720p бўлган видео олишдир.

iPhone 5S’нинг батареяси қуввати 3G тармоқларидаги 10 соатлик суҳбатга, 40 соат мусиқа эшитишга, LTE тармоқларида 10 соат интернетда ишлашга ёки 250 соат кутиш режимида туришга етади.

АҚШда iPhone 5C, оператор шартномаси билан бирга, 99 доллардан (16 гигабайтли модел) 199 долларгача (32 гигабайтли модел) сотилади. iPhone 5S’ни эса шартномаси билан бирга 199-399 долларга баҳоланган.

LB_8492

Қурилмалар 20 сентябрдан жаҳоннинг тўққиз мамлакатида сотила бошлайди. Улар орасида Ўзбекистон йўқ. Apple’дагиларнинг маълум қилишларича, 2013 йилнинг декабрига келиб янги iPhone’ларни жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатларида сотиб олиш мумкин бўлади.

Apple 2007 йилдан бери смартфонлар ишлаб чиқаради. 10 сентябрь куни намойиш этилган аппаратлар компаниянинг еттинчи авлод мобил қурилмаларидир. Қайд этиш жоиз, Apple биринчи марта битта тақдимотда биттадан кўп iPhone’ни намойиш этди.

манба: kun.uz

(115 marta o'qilgan, bugun 1 marta o'qildi)

O'xshash maqolalar: